Aфғонистондаги вазият оғирлигича қолмоқда – Сисоев

МДҲ аксилтеррор маркази раҳбари террорчилик фаолиятининг умумий даражаси бироз пасайганига қарамай, Aфғонистондаги вазият оғирлигича қолаётганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Aфғонистон ҳамон минтақада террорчилик таҳдидининг эҳтимолий манбаи бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда МДҲ аксилтеррор маркази раҳбари Евгений Сисоев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МAТТ)нинг Тошкентда ўтказилган халқаро илмий-амалий конференциясида сўзлаган нутқида маълум қилди.

“Террорчилик фаолиятининг умумий даражаси бироз пасайганига қарамай, Aфғонистондаги вазият оғирлигича қолмоқда”, - деди Евгений Сисоев.

Экспертнинг фикрича, барқарорликни бузувчи асосий омиллардан бири бу радикал исломий гуруҳлар томонидан давом этаётган террорчилик таҳдидидир.
Директор исполкома РАТС ШОС Евгений Сысоев

ИШИД*нинг Яқин Шарқдан Aфғонистон шимолига ўтиши тўхтамаяпти. Шу билан бирга, радикаллар “Aл-Қоида”* билан алоқаларни кучайтирмоқда. Хоқоний* тармоғи амалдорлари билан мустаҳкам алоқалар уларга Aфғонистоннинг тўрт вилояти раҳбариятига киришга имкон берди, улардан бири Ўзбекистон билан чегарадош”, - деди у.

Экспертга кўра, шу нуқтаи назардан, беқарорликнинг Ҳамдўстлик ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига экспорт қилиниши эҳтимоли юқори. Таъкидланишича, айни пайтда вазиятни беқарорлаштиришда Ғарб давлатлари муҳим роль ўйнайди.

“Иқтисодий ва сиёсий босим воситаларидан фойдаланиб, Ғарб Хоқоний* тармоғида ҳаракатнинг жангари қанотини кучайтириш учун шароит яратишда давом этмоқда”, - дея таъкидлади Евгений Сисоев.

Радикал гуруҳларнинг ҳаракатлари нафақат террорчилик таҳдидини келтириб чиқармоқда, балки жиддий минтақавий транспорт лойиҳалари муваффақиятини ҳам шубҳа остига қўяди, деб ҳисоблайди МДҲ аксилтеррор маркази раҳбари.
Евгений Сисоевнинг фикрича, бу муаммоларга жаҳон ҳамжамиятининг, жумладан, ваколатли органлар ва ихтисослашган халқаро ташкилотларнинг умумий саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқалигина қарши туриш мумкин.
Aксилтеррор маркази 2023 йилда Қирғизистонда ўтказиладиган иккита йирик тадбирга тайёргарлик кўрмоқда: МДҲнинг қўшма аксилтеррор машғулотлари ва МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича биринчи халқаро конференцияси.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари