Тошкентдаги кўчаларнинг бири беш кунга ёпилади

Ўзбекистон давлат миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳудудига кирувчи асосий йўлда 64 метр баландликдаги Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги кўчаларнинг бири 5 кунга ёпилади. Бу ҳақида туман ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, 7 ноябрдан 12 ноябрга қадар тумандаги Беруний метроси яқинидаги Ўзбекистон давлат миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳудудига кирувчи асосий йўлда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Олмазор тумани
У ерда 64 метр баландликдаги Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилади.
Ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга тумандаги Мирзо Ғолиб кўчаси (Машинасозлик факултети, ГҚКМ факултети асосий йўли) ҳамда Талабалар кўчаси (Муҳандислик технологиялари факултети) орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.
Пиёдалар учун эса ҳаракатланиш чекланмайди.