Тўқимачилик экспорти 4,3 миллиард долларга етказилади

Янги турдаги тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 100 миллион доллар йўналтирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистон тўқимачилик экспортини 4,3 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тегишли топшириқ берди.
Давлат раҳбари матбуот котиби хабарига кўра, бунинг учун:
Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади;
камида 50 хил турдаги янги текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури тасдиқланади;
янги турдаги тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 100 миллион доллар, гиламчилик учун 50 миллион доллар йўналтирилади;
тўқимачилик индустриал зоналари инфратузилмасига 200 миллиард сўм йўналтирилади;
йил якунига қадар Туркия, Эрон, Бельгиядан технология ва мутахассислар (дизайнер ва технолог) олиб келинади.
Аввалроқ Россияда ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг ўнлаб мультибренд дўконлари очилиши хабар қилинган эди.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаровнинг айтишича, аллақачон бу учун жойлар ташкил этилиб, савдо уйлари инфратузилмаси ривожланмоқда.
Қайд этиш жоизки, Россия Ўзбекистон тайёр тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп импорт қилувчи давлатлардан биридир.
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини асосан қаерга экспорт қиляпти