ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Тошкентдаги Ҳарбий шон-шараф ёдгорлиги пойига гул қўйди, деб хабар қилмоқда "шимолий пойтахт" маъмурияти матбуот хизмати.
Беглов бочилигидаги Санкт-Петербург делегацияси вакиллари 7 ноябрь куни Тошкентдаги Волгоград қабристонига ташриф буюришди. Губернатор Ҳарбий шон-шараф мемориали ҳамда Ленинграднинг ўзбекистонлик ҳимоячиларига бағишланган ёдгорлик пойига гул қўйди.
Губернатор Александр Беглов посетил Волгоградское кладбище Ташкента и возложил цветы к мемориалу Боевой славы и памятной плите, посвященной воинам-узбекистанцам – защитникам Ленинграда.
Хабарда айтилишига кўра, губернатор шунингдек, Тошкентда яшаётган Ленинград қамали иштирокчилари билан ҳам учрашади.
Ундан ташқари Беглов, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ленинграддан эвакуация қилинганларни қабул қилган Ўзбекистон аҳолиси шарафига ўрнатиладиган ёдгорликка тамал тошини қўйиш маросимида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург делегацияси ташриф доирасида Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Тошкент шаҳари ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар билан учрашиши режалаштирилган.
Губернатор Александр Беглов посетил Волгоградское кладбище Ташкента и возложил цветы к мемориалу Боевой славы и памятной плите, посвященной воинам-узбекистанцам – защитникам Ленинграда.
Маълумот учун, Волгоград мемориал қабристони - Иккинчи жаҳон уруши йилларида ярадор аскарлар ва офицерлар даволанган ҳарбий госпитал ёнида жойлашган қабристон бўлган. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши йилларида ярадор бўлиб Тошкентга эвакуация қилинган 1332 нафар аскар дафн этилган. Улар орасида асли ўзбекистонлик бўлган Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ҳам бор. 1975 йилда бу ерда "Биродарлар қабри" ёдгорлик мажмуасини ташкил этилган.
Губернатор Александр Беглов посетил Волгоградское кладбище Ташкента и возложил цветы к мемориалу Боевой славы и памятной плите, посвященной воинам-узбекистанцам – защитникам Ленинграда.