Ўзбекистонда 9 ойда нечта янги масжид фойдаланишга топширилди

Таъкидланишича, ҳозирги кунда республикада 325 та масжидда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди ва уларнинг сони 2112 тага етди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўз навбатида, 2022 йилнинг 9 ойи давомида 49 та масжид қайта қурилиб, 35 таси қайта таъмирланган.
“Бундан ташқари, ҳозирги кунда республикада 325 та масжидда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.