Латвиянинг Даугавпилс шаҳри мэри Қримни Россияники деб тан олди

Андрейс Элкснинш Қрим Россия Федерациясининг бир қисми экани ва бу борадаги позициясини бир марта билдирганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Латвиянинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Даугавпилс шаҳри мэри Андрейс Элкснинш Қрим Россиянинг бир қисми эканини тан олди. Бу ҳақда у “Delfi” радиосига берган интервьюсида маълум қилди.
“Қрим Россия Федерациясининг бир қисмидир”, - деди Элкснинш ярим оролнинг кимга тегишлиги ҳақидаги саволга жавоб бераётиб.
Шу билан бирга у бу борадаги позицияни бир неча бор билдирганини қайд этди.
Бироқ бошловчи бунга эътироз билдириб, аксарият мамлакатлар Қримни Россия таркибига қўшилишини тан олмаганини таъкидлади.
“У (Қрим – таҳр.) Россия Федерацияси таркибига киргани ва бутун Европа ва бутун дунё шундан кейин ҳам Россия билан ҳамкорлик қилишни давом эттирганини ажратиб бўлмайди”, - дея жавоб қайтарди Элкснинш.
2014 йилнинг март ойида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг ўтказилган референдум якунларига кўра Қрим Россиянинг бир қисмига айланди. Россия билан бирлашиш учун Қрим Республикасидаги сайловчиларнинг 96,77 фоизи ва Севастопол аҳолисининг 95,6 фоизи овоз берган. Москва ярим орол аҳолиси халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига тўла мос равишда Россияга демократик йўл билан қайтишга қарор қилганликларини бир неча бор таъкидлаган. Россия президенти Владимир Путин Қрим масаласи бутунлай ёпилгани ва у бошқа муҳокама қилинмаслигини айтган.