ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Fox News телеканали бошловчиси Такер Карлсон муҳожирлар оқимининг ошиши президент Жо Байденнинг AҚШга қарши қилган энг ёмон жинояти деб атади.
Гап мексикалик муҳожирларнинг Aмерика чегарасини ноқонуний кесиб ўтиши ҳақида кетмоқда.
Fox News мухбири Билл Мелужин чегарадаги Рио-Гранде дарёсидаги вазиятни суратга олишга муваффақ бўлди. Унинг сўзларига кўра, одамлар Рио-Грандени бир текис чизиқда кесиб ўтади ва бошқа томондан уларга ҳеч қандай қаршилик кўрсатилмайди. Муҳожирлар Байден маъмурияти остида Aмерика тупроғига қадам қўйиш имконига эга бўлишса, уларга рухсат берилишини билади, дейилади репортажда.
“Муҳожирларга нисбатан бундай муносабат “мамлакатимизга қарши қилинган энг даҳшатли жиноятдир”, дейди Карлсон.
Лотин Aмерикаси давлатларидан AҚШга миграция оқими минтақа давлатларида пандемия туфайли кучайган иқтисодий қийинчиликлар фонида тарихий максимал даражага етди. Сўнгги тўққиз ой ичида AҚШ расмийлари томонидан Мексика билан чегарада ҳибсга олинганлар сони бир миллион кишидан ошди.
AҚШ чегара хизмати маълумотларига кўра, сўнгги 11 ой ичида AҚШ ҳукумати Мексика билан чегарада икки миллиондан ортиқ муҳожирни ҳибсга олди, бу йиллик ҳисобда 2021 йилга нисбатан анча кўпдир.