ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Украина Қуролли кучлари (УҚК) HIMARS залп билан ўт очувчи реактив тизим билан Каховка ГЭСни ўққа тутди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Қайд этилишича, 5 та ракетани ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари уриб туширган, ракеталардан бири тўғондаги сув дарвозаларидан бирига келиб тушган.
“УҚК Каховка ГЭС дамбасини вайрон қилиш ва гуманитар ҳалокат учун замин яратишга қаратилган уринишларини қўймаяпти. Бугун соат 10:00 да HIMARS᾽нинг олтита ракетаси билан зарба берилди. Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бўлинмалари томонидан 5 та ракета уриб туширилди, биттаси Каховка дамбаси сув дарвозасига келиб тушди ва у зарар кўрди”, - дейилган хабарда.
Жабрланганлар ҳақидаги хабарга аниқлик киритилмоқда.