Тошкент – Кумушкон йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди

Сайёҳларни тўғридан-тўғри пойтахтдан Кумушкон қишлоғига олиб борувчи микроавтобуслар буюртма асосида хизмат кўрсатади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳри бевосита Тошкент вилоятининг Паркент тумани Кумушкон қишлоғи билан боғловчи йўналишда микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Таъкидланишича, Тошкент вилоятинниг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, ушбу йўналишда аҳолига қулай бўлган транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсад қилинган.
Сайёҳларни тўғридан-тўғри пойтахтдан Кумушкон қишлоғига олиб борувчи микроавтобуслар буюртма асосида хизмат кўрсатади.
Микроавтобуслар ҳаракати “Буюк ипак йўли” метро бекати яқинидаги “Муҳаммад Юсуф” бекатидан бошланади.