Танзанияда йўловчи самолёт ҳалокатга учради - видео

Самолёт Виктория кўлига қулаб тушган. Ҳалокатга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлгани айтилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. “Precision Air” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Танзанияда ҳалокатга учради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Precision Air” авикомпаниясининг Дар-эс-Саламадан Букобага учган PW 494 рақамли рейси Букоба аэропортига яқишлашиш чоғида ҳалокатга учради. Ҳодисага жойига қутқарув жамоаси юборилган”, - дейилади авиакомпаниянинг Twitter᾽даги саҳифасида жойланган хабарда.
AFP агентлиги маълумотларига кўра, самолёт Виктория кўлига қулаб тушган. Ҳалокатга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлгани айтилмоқда.