ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларни 7—8 ноябрь кунлари бўлиши кутилаётган кучли шамол ва ёғингарчиликдан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, Ўзгидромет маркази маълумотига кўра, 7-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
“Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.