ФВВ Нуротага келган сел ҳақида маълумот берди

Туманнинг "Нурота" қабристонига ўтишда қурилган сел йўли кўпригининг бир қисмига зарар етган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. 6 ноябр куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида Навоий вилояти Нурота туманининг "Оқмасжид" МФЙ ҳудудига сел йўлидан кўп миқдорда ёмғир суви келган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида туманнинг "Нурота" қабристонига ўтишда қурилган сел йўли кўпригининг бир қисмига зарар етган. Қабристонга талафот етмаган.
Шунингдек, Нурота тумани "Нурфахр" МФЙ "Парпиузоқ" массивидаги 3 та аҳоли яшаш уйининг томорқаларида ёмғир суви тўпланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозир юзага келган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.