"Россияга берилган дронлар": Эрон Ғарб айбловларини қоралади

Эрон ташқи ишлар вазири Абдуллоҳийн унинг мамлакати гўёки Украинада фойдаланиш учун Россияга ракета ва пилотсиз учар аппаратлар етказиб бераётгани юзасидан Ғарб томонидан билдираётган айбловларни қоралади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Украинада махсус ҳарбий операция бошланишидан олдин Эрон Россияга дронларни етказиб берган.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн баёнот берди.
Мамлакат Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан бир неча ой олдин Россия Федерациясига “чекланган миқдордаги пилотсиз учар аппаратлар” тақдим этганини таъкидлади, дейилган IRNA Эрон давлат ахборот агентлиги хабарида.
Эрон ахборот агенлиги хабарида айтилишича, етказиб берилаётган ракеталар ҳақидаги маълумотлар "мутлақо ёлғон".