Россия ва Ўзбекистон футбол терма жамоалари ўртоқлик ўйинини ўтказади

Россия ва Ўзбекистон футбол терма жамоалари ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Футбол бўйича Россия терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўйин 20 ноябр куни Тошкентдаги 33,5 минг томошабинни сиғдира оладиган “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.
Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.
Жамоалар илк бор ўзаро ўйнашади.