ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Россия махсус хизматлари Росгвардия кўмагида Луганск халқ республикасида Украина махсус хизматларига ишлайдиган 20 дан ортиқ одамни қўлга олди. Бу ҳақда РИA Новостига куч тузилмаларидаги манба маълум қилди.
“Россия махсус хизматлари Росгвардия куч кўмагида навбатдаги Украина Хавфсизлик хизмати шерикларини нейтраллаш бўйича кенг кўламли тезкор ва жанговар чора-тадбирлар комплексини амалга оширди. Тезкор маълумотларга кўра, Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган 20 дан ортиқ киши қўлга олинган”, - дейди манба.
Унга кўра, уларнинг барчаси ЛХРнинг махсус ҳарбий операция давомида озод қилинган ҳудудларида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.