ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Қирғизистон 250 минг $ инвестиция киритган хорижликларга муқим яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномани тезроқ беради.
Бундай инвесторлар бундай рухсатнома (ВНЖ) олиш учун мамлакатда олти ойдан ортиқ яшашлари шарт эмас.
Шунингдек, ВНЖ Қирғизистонга 6 ойдан ортиқ муддатга келган ва қонуний манбага эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга берилиши мумкин:
▪️меҳнат шартномаси асосида ишлашга рухсатнома билан бирга ишлаш;
▪️таълим муассасасида ўқиш учун;
▪️инвестицияларни киритиш бўйича ваколатли давлат органининг аризаси асосидаги фаолият учун.