Ўзбекистонга қанча россиялик келди – ФХХ статистикаси

Федерал хавфсизлик хизмати россияликларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) июлдан сентабргача бўлган даврда россияликларнинг хорижга чиқиб кетиши бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
2022 йил июлдан сентябргача жами 9,7 млн россиялик хорижга кетгани қайд этилди. Бу пандемиядан олдинги 2019 йилга нисбатан паст (16,1 млн).
Энг кўп Абхазияга - деярли 2,5 млн киши. Иккинчи ўринда Туркия (деярли 2,1 млн кириш, асосан туризм мақсадида).
Қозоғистон (1,3 млн), Арманистон (267 минг), Қирғизистон (167 минг) ва Тожикистон (103 минг) россияликлар сони бўйича 5 йиллик рекордни янгилади.
Учинчи чоракда Россиядан Ўзбекистонга 126 минг киши келди. Грузияга - 461 минг киши.
ФХХ статистикасида Россия фуқароларининг Беларусга чиқиб кетиши тўғрисида маълумотлар йўқ.