Костромадаги "Полигон" номли кафеда кучли ёнғин содир бўлди, қурбонлар бор - видео

Ёнғин оқибатида 15 киши ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Костромадаги кафеда кучли ёнғин содир бўлди.
Ёнғин натижасида 15 киши ҳалок бўлди.
Улардан беш нафари бўғилиб қолган, қолганлари вайроналар остидан топилган. 250 нафар киши эвакуация қилинди. 3,5 минг квадрат метр майдоннинг томи қулаган.
Прокуратура хабарига кўра, ёнғинга муассасада пиротехника воситаларининг қўллангани сабаб бўлиши мумкин.
Айбдорлар қидирувга берилган.