Эрон ТИВ раҳбари Байдендан ИШИД*ни қўллаб-қувватлашни бас қилишни талаб қилди

Эрон ТИВ раҳбари Байдендан ИШИД*ни қўллаб-қувватлашни бас қилишни талаб қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Эрон ТИВ раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллахон АҚШ президенти Жо Байдендан иккиюзламачилик ва ИШИД*ни қўллаб-қувватлашни бас қилишни талаб қилди.
Бу ҳақда у ўзининг Twitter’ида ёзди:
"Эрондаги сўнгги тартибсизликлар чоғида зўравонлик ва террорни тобора кўпроқ тарғиб қилаётган Оқ уй ҳам ядровий келишув бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда”, - дейди у.
Эрон разведка вазирлиги Маҳса Амини ўлимидан сўнг бошланган сентябр ойи ўрталаридан бери давом этаётган норозилик намойишлари АҚШ, Саудия Арабистони, Исроил ва Британия разведка хизматлари томонидан уюштирилганини маълум қилганди.
Байден АҚШ "Эронни озод қилишини" айтди. Бунга жавобан Эрон раҳбари Иброҳим Раиси Эрон 43 йил аввал озод бўлганини билдирди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти