Диёра Келдиёрова "Катта Дубулға" турнирларининг уч карра чемпиони бўлди - видео

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Боку "Катта Дубулға" чемпиони бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Диёра Келдиёрова "Катта Дубулға" чемпиони бўлди.
Боку шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг биринчи кун финал беллашувлари бўлиб ўтди.
-52 кг вазндаги ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова нуфузли мусобақа ғолибасига айланди. Олимпия ўйинлари совриндори, италиялик Одетте Гюффридани вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратган Диёра финалда мўғулистонлик Сосорбарам Лҳагвасурендан устун келди.
Диёра Келдиёрова олтин медаль билан бирга қимматли 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.
Шундан 500 очко Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қўшилади.