Тошкентда коммунал хизмат ва энергетика соҳалари бўйича оммавий қабул ўтказилади

Аҳоли билан очиқ мулоқотда 12дан ортиқ идора раҳбарлари иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Тошкентда 5 ноябрь куни қиш мавсумига тайёргарлик бўйича оммавий қабул бўлиб ўтади.
Айтилишича, оммавий қабул қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудларда уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, энергетика соҳаларида ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида ўтказилади.
Унда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва энергетика комплексидаги вазирликлар, идоралар, шаҳар-туман ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фуқаролар билан учрашади.
Аҳоли билан очиқ мулоқотда 12дан ортиқ идора раҳбарлари иштирок этади:
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги;
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ;
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ;
"Ўзсувтаъминоти" АЖ;
Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
Тошкент шаҳар ҳокимияти;
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси;
"Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУК;
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси;
"Махсустранс" ИЧБ ДУК ва бошқа қатор идоралар.
Оммавий 5 ноябрь куни соат 10:00да Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "Ўзэкспомарказ" биносида бўлиб ўтади.