ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Самарқандда саммит ўтказилиши сабаб 10-11 ноябрь кунлари айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бу ҳақида Самарқанд ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанднинг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд аэропорти техник сабабларга кўра 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь 00:01 га қадар парвозлар учун ёпилиши маълум қилинганди.
11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг саммити бўлиб ўтади. Ташкилотга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг учрашуви арафасида иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазирларининг учрашувлари бўлиб ўтади.
Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.