ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин кеча тунда Донбассни, жумладан Мариуполни тиклаш масаласини муҳокама қилганини маълум қилди.
“Кеча кечқурун - ярим тун, соат ўн иккилар атрофида эди – ҳамкасблар билан жиддий шикастланган Донбасс, Мариуполь ҳудудларини тиклашни муҳокама қилдик. У ерда уй-жойларни ҳам, ижтимоий инфратузилма, болалар боғчалари, кутубхоналар, театрлар ва музейларни ҳам тиклаш керак”, деди Путин Миллий бирлик кунида кўнгиллилар билан суҳбат чоғида.
“Мариуполь - жуда машҳур, қадимий, айтиш мумкинки, Россия шаҳри. Пётр биринчи бўлиб у ерда биринчи ҳарбий флотилиясига асос солган, биринчи ғалабаларни қўлга киритди, кейин Суворов у ерда ўзининг юришларини қилди, Екатерина II бу ерларни қурди. Бу жуда қизиқ жой. Aлбатта, у ерда қилинадиган ишлар бор”, дея қўшимча қилди Россия президенти.