Россия Буюк Британиянинг Қора денгиз флоти кемаларига ҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги далилларни қиролликнинг Москвадаги элчиси ва ҳарбий атташесига топширди. Бу ҳақда Россиянинг Буюк Британиядаги элчиси Андрей Келин маълум қилди.
“Британия махсус кучларининг Севастополдаги флотга қарши ҳаракатга тайёргарлик кўришдаги иштироки ҳақидаги далиллар бугун эрталаб Британия элчиси ва ҳарбий атташесига топширилди”, деган элчи “Sky News” телеканали эфирида. У, шунингдек, тез орада бу далиллар эълон қилинишини қайд этди.
Аввалроқ РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова Британиянинг Севастополга ҳужумда қўли борлигини кўрсатувчи далиллар оммага эълон қилинишини айтганди. 29 октябрь куни эрта тонгда Киев режими Севастополь акваториясидаги Қора денгиз флоти кемалари ва фуқаролик кемаларига террорчилик ҳужуми уюштирди.
Россия Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, терактга тайёргарлик кўриш ва Украинанинг 73-Денгиз операциялари махсус маркази ҳарбий хизматчиларининг тайёргарлиги Буюк Британиядан келган мутахассислар раҳбарлигида амалга оширилган.