Ҳаво мудофааси учун анжир барги: АҚШ Киевга 8 та NASAMS етказиб беради

Украинада НАТОнинг самарали ҳаво мудофаа тизимларининг пайдо бўлиши илмийликдан йироқ фантастикадир.
Sputnik
АҚШ ва НАТОнинг бошқа давлатлари яқин йилларда гипертовушли ракеталарга қарши самарали ҳаво ҳужумидан ва ракетага қарши мудофаа тизимларини ярата олмайди. Жанг шароитида НАТОнинг “замонавий” ҳаво мудофаа тизимлари Ғарбнинг технологик деградациясини намойиш қилади.
Пентагон вакили жорий йилнинг 1 ноябрь куни ўтказилган брифингда АҚШ Украинага 8 та ўрта масофали (25 километргача) NASAMS зенит-ракета мажмуаси (ЗРМ) батареясини етказиб беришини маълум қилди: иккитаси – ноябрда, қолганлари – кейинроқ. Қўшма Штатлар енгил Vampire мажмуаларини ҳам ваъда қилди, аввалроқ эса Киевга 1400 та “Stinger” кўчма зенит-ракета мажмуасини берганди.
Россиянинг Ғарб учун қақшатқич махсус ҳарбий операцияси давомида НАТОнинг бошқа давлатлари ҳам Украина ҳаво мудофаасини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда: Норвегия июлда иккита NASAMS ЗРМ батареясини етказиб берди, Германия яқинда тўртта ўрта масофали (40 километргача) IRIS-T ЗРМни Киевга етказди.
Табиий савол туғилади: ҳаммаси бирда – бу кўпми ёки озми? Келинг ҳисоб-китоб қиламиз.
NASAMS зенит-ракета мажмуасининг ҳар бир батареясида (Норвегиянинг Kongsberg Defence & Aerospace компанияси ва Американинг Raytheon корпорацияси қўшма маҳсулоти) учта ўт очиш взводи ва 54 та ракета мавжуд. Яъни, тўртти “Украина” NASAMS батареялари 216 та зенит-ракеталарининг бирваракайига отилишини таъминлайди.
Октябрь ойида Украинага берилган тўртта ракета отиш қурилмаси бўлган IRIS-T ЗРМ батареяси 32 та ракетани бирваракайига учира олади. Киев кўпроқ – 10 та IRIS-T SLM зенит-ракета мажмуасини сўради, бироқ уларни тайёрлаш уч йил вақт олади. Афтидан Украина расмийлари бундан бехабар.
Демак, Украина ихтиёрида жами бешта батарея ва 248 та ракета мавжуд, аммо уларни Украина Қуролли кучларининг (УҚК) технологик базасида ягона тармоққа интеграция қилиш даргумон. Жанг амалиёти шуни кўрсатяптики, NASAMS ва IRIS-T ҳаво мудофаа тизимларининг икки юзта ракетаси Киев осмонини “ёпиб қўёлмаяпти”. Украина ҳудудида УҚКнинг юзлаб муҳим объектлари ва 20 та вилоят марказлари мавжуд бўлиб, мос равишда кўпро (элликтача) зенит-ракета батареялари зарур.
АҚШ ноябрь ойида Киевга NASAMS ЗРМ етказиб бермоқчи, Германияда эса 100 га яқин украиналик ҳарбий ушбу мажмуадан фойдаланишга ўргатиляпти. “Зарядланган” УҚК мутахассисларининг сони чеклангани келгусида кўп ҳам замонавий ЗРМлар олмаслигини англатади. Россияга қарши кун тартиби Ғарбга жуда қимматга тушяпти – жаҳон бозорида ўқ-дорилар тўпламига эга битта NASAMS батареясининг нархи бир миллиард доллардан ошади.
Вашингтон дронларга қарши курашиш учун мўлжалланган ва Украина ҚКнинг юк машиналарига атиги бир неча соатда ўрнатиладиган енгил (арзонроқ) Vampire типидаги ракета тизимларига таяниши бежиз эмас.

Байден ва Зеленскийнинг асирлари

АҚШ ва НАТО томонидан Киев режимига етказиб берилган барча ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари сони ва сифати билан Украина жанг майдонларидаги об-ҳавога, Россиянинг УКҚ объектларига кунлик ракета зарбаларига амалда таъсир қилмаяпти. Масалан, 31 октябрь куни Россиянинг узоқ масофали бомбардимончилари янги Х-32 (авиаташувчи кемалар қотили) товушдан тез қанотли ракеталарини ердаги нишонларга қўллади, натижада УҚКнинг ҳарбий гуруҳлар устидан бошқаруви ва қўшинларнинг моддий-техник таъминоти издан чиқарилди. Биронта ҳам Х-32 қанотли ракетаси душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилмади.
1 ноябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу рус ҳарбийларининг Украинанинг муҳим инфратузилма объектларига аниқ зарбалари Украина Қуролли кучлари салоҳиятини самарали равишда қисқартиришга имкон беришини айтди. Ўша куни Киевдаги расмийлар Украина энергетика инфратузилмасининг 40 фоизига зарар етганини маълум қилди. Украина бош вазири Денис Шмигал 10 та ҳудуддаги 18 та нишонга ракета зарбалари берилгани, УҚК Россиянинг 50 та ракетасидан 44 тасини уриб туширгани ҳақида гапирди. Омон қолган олтита ракета 18 та нишонга қандай қилиб зарба бергани ва нима учун Киевга янада илғор ҳаво мудофаа тизимлари кераклиги эса сирлигича қолмоқда.
Россиянинг ракета зарбалари 10 октябрдан бери узлуксиз давом этмоқда. 2 ноябрь куни Одесса, Днепропетровск, Полтава ва Украинанинг бошқа вилоятларида янги объект ва нишонларга зарба берилди. Украина Қуролли кучлари ва НАТО учун тезкор вазият мутлақо ачинарли. Ҳатто Пентагонда ҳам Россиянинг Украина энергия тизимига зарбалари “кенг оқибатлар”га олиб келиши тан олиняпти. Шунга қарамай, Ғарб таҳлил марказлари қатъий туриб, “Ҳамкорлар Украинанинг 2023 йилдаги ҳарбий ғалабаси учун пойдевор қўйиши керак”лигини айтмоқда.
Ғарблик ҳомийлар Киев режимига “янада қудратли ва фойдаланиш мураккаб бўлган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари” етказилишини ваъда қилмоқда. Бироқ, АҚШнинг “эксклюзив” ракетага қарши мудофаа тизимлари ҳам Россиянинг замонавий Х-101 (Х-102) қанотли ракеталарига қарши жуда қиммат ва самарасиз деб топилди. Америка радарлари шунчаки пайқамайдиган сўнгги гипертовушли ракеталар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Ғарб Украина жанг майдонларида ҳаво ҳужумига ва ракетага қарши мудофаа соҳасида фақатгина технологик орқада қолаётганини намойиш этишга қодир. Германиянинг сўнгги IRIS-T ҳаво мудофаа тизими Россиянинг Киевга оммавий зарбалари фонида паст самарадорликни кўрсатди. Мутахассислар нуқтаи назарига кўра, IRIS-T зенит-ракета мажмуаси мураккаб, ғалати ва қиммат техника бўлиб, кўпгина замонавий рус ракеталарини тутиб олишга қодир эмас.
IRIS-T фақат ер юзасидан учириладиган самолёт ракеталарининг яхши мослашувчанлиги билан қизиқ. Украина Қуролли кучлари учун Норвегия-Америка қўшма маҳсулоти NASAMS мажмуаси, албатта, ўзига хос “вундерваффе”га айланмайди. Аввалроқ Киевга Американинг эски HAWK ҳаво мудофаа тизимлари етказиб берилишига баҳо бергандик.
Айни пайтда, сайёрадаги уруш ва тинчлик тақдири бошқа ўлчовда ҳал қилиняпти. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари яна бешта Columbia тоифасидаги стратегик ядровий сув ости кемасини сотиб олмоқчи. Уларнинг ҳар бири бортида уларнинг ҳар бири алоҳида нишонга олинадиган баллистик ракеталарга эга 16 та Trident II D5 қитъалараро баллистик ракеталарини олиб юради. Расмий Вашингтон 12 та сув ости кемасининг бутун сериясига 128 миллиард доллар сарфламоқчи.
Германиянинг “Junge Welt” нашри ҳақли равишда бугунги кунда ядровий кучайиш хавфи 1962 йилдаги Кариб денгизи инқирози авжига чиққанидан юқорироқ – Оқ уй АҚШ ва Россиянинг бир-бирини йўқ қилиши учун “кўприк қўймоқда”, дунё Байденнинг аҳмоқлиги ва Зеленскийнинг “Наполеон комплекси” гаровига айланган, дея таъкидламоқда.
Мен эса дунёни фақат Россиянинг тенг ва ажралмас хавфсизлик концепциясини амалга ошириш, рус руҳининг кучи ва рус қуролларининг гўзаллиги қутқариши мумкинлигига ишонаман.