ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Тошкентдан Куала-Лумпур (Малайзия)га мунтазам парвозларни амалга ошира бошлади. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар берди.
“Авиакомпания илк парвозни икки йилдан сўнг, жорий йилнинг 1 ноябрь куни амалга оширди”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Куала-Лумпурга парвозлар ҳафтанинг икки куни: сешанба ва жумада амалга оширилади.
Аввалроқ “Uzbekistan Airways” 30 октябрдан бошлаб қишки жадвалга ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Келаётган қишда авиакомпания маршрут тармоғидаги парвозларнинг аксарияти Тошкентдан амалга оширилади.