Қорақалпоғистонда ўқувчилар бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминланади

Бошланғич синф ўқувчилари учун 11 ноябрдан кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат етказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчилари бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминланади. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, 11 ноябрь куни ўқиш бошланиши билан барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминланади.
"2022/2023 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги 716 та таълим муассасида 143 577 нафар бошланғич синф ўқувчиси кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат билан таъминланади” дейилади хабарда.
Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд 716 та умумтаълим мактаблари ҳудудлар кесимида 64 та лотларга жойлаштирилди.
Платформага жойлаштирилган 64 та лотдан 41 та лот 11 та тадбиркорлик субъектлари томонидан ютиб олиниб шартномалар расмийлаштирилди.
Ҳозирда 716 та умумтаълим мактабларидан 481 та мактабда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланмоқда.