Патрушев Ғарбнинг энг хавфли қуролини айтди

Ғарб Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери совет халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабадаги ролини пасайтириш мақсадида шундай ишларни амалга оширмоқда, дейди Патрушев.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тарихни сохталаштиришга уринишлар Ғарб МДҲ давлатларига қарши қўллаётган гибрид воситалар арсеналининг ўта хавфли таҳдидига айланди, дейди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.

“Тарихни сохталаштириш ва фашизмни қайта тиклашга уринишлар Ғарб гибрид воситалари арсеналининг ўта хавфли таҳдидидир”, - деди Патрушев МДҲ давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилишида.

Унинг фикрича, Ғарб ҳақиқатда Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери совет халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабадаги ролини пасайтириш мақсадида шундай ишларни амалга оширмоқда.

“МДҲ мамлакатлари учун Вашингтон томонидан молиялаштирилган дарсликлар ва ўқув курслари СССР тарихи, Россиянинг Марказий Осиё ва Кавказ давлатларининг ривожланишидаги роли ҳақида ўта нотўғри тушунча беради. Биз буни тушунамиз ва МДҲ доирасидаги гуманитар ҳамкорликни, жумладан, умумий маданий-тарихий мерос ва гуманитар қадриятларни асраб-авайлаш масалаларини биргаликда ривожлантириш ниятидамиз”, - дея қўшимча қилди у.

Патрушевнинг сўзларига кўра, Украинанинг Ғарб таъсири доирасида узоқ муддатли мустаҳкамланиши учун асосий улуш неонацист кучларига қаратилди.