ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Aфғонистондаги вазият у ердан қочқинларнинг Марказий Осиёга кўчиб ўтишига, улар билан бирга террорчилар МДҲга киришига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев таъкидлади.
У Aфғонистондаги иқтисодий инқироз фонида миграция вазиятининг жиддий ёмонлашуви хавфи мавжудлигига эътибор қаратди.
Патрушев. 2021 йил августида толиблар ҳокимиятни эгаллаб олганидан сўнг афғонларнинг хорижга оммавий чиқиши бошлаганини қайд этди.
“Айни пайтда қочқинлар нафақат мигрантларнинг 80 фоиздан ортиғини қабул қилаётган Эрон ва Покистонга, балки Марказий Осиё давлатларига ҳам кўчиб ўтиши хавфи бор. Бу, жумладан, бугунги кунда афғон заминида ўзини қулай ҳис қилаётган халқаро террористик ташкилотлар аъзоларининг мамлакатларимизга кириб келишига олиб келиши мумкин”, - дея огоҳлантирди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин МДҲ махсус хизматлари ва хавфсизлик органлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида “Ислом давлати”* ва бошқа террорчи гуруҳлар МДҲ мамлакатларига тарқалишга уринишаётганини таъкидлаганди.
*Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти