ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо операциялари ҳисоб-китобларининг қарийб 60 фоиз аллақачон миллий валюталарда амалга ошириляпти, Ўзбекистон бу жараённи фаоллаштиришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Марказий банки раиси Мамаризо Нормуротов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Экспорт-импортдаги ҳисоб-китобларнинг тахминан 57 фоизи аллақачон рубль ва сўмда амалга оширилмоқда”, - деди Нормуротов Самарқанддда халқаро иқтисодий форумидоирасида.
Шунингдек, МБ раиси Ўзбекистон бу жараённи “Азия-Инвест банк” кўмагида фаоллаштиришга тайёрлигини қўшимча қилди.
“Азия-Инвест банк” АЖ – “Ташқи иқтисодий фаолият Ўзбекистон миллий банки” АЖ нинг Россиядаги шўъба банки ҳисобланади. У икки мамлакат молия-банк соҳасида миллий капиталдан фойдаланишнинг илғор шаклларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Россия ва Ўзбекистон ўзаро ҳисоб-китобда миллий валюталар улушини ошириши хабар қилинган эди. Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ШҲТ саммити доирасида имзолаган кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияда кўзда тутилган.