ОАВ: хорижликлар Украинага молиявий ёрдам бериш фикридан қайтишди

Onet нашрининг ёзишича, хорижликлар Украинага молиявий ёрдамни қисқартирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Украина Қуролли кучларини хорижликлар томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш сезиларли даражада камайди. Бу ҳақида РИА Новости “Onet.pl”га таяниб хабар берди.

“Махсус ҳарбий операция бошланишида Украина Миллий банки бутун дунёдан одамлар қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш учун маблағ ўтказиши мумкин бўлган ҳисоб рақамини очганди. Бироқ тез фурсатда иштиёқ сўнди, ўтказмалар ҳам камайди”, - дея маълум қилди нашр шарҳловчиси Ян Болановский.

Унинг қайд этишича, 20 октябргача ҳисоб рақамига 21,7 миллиард гривна тушган, шундан 20,8 миллиарди Украина Қуролли кучларига ўтказилган.
Шу билан бирга, Forbes маълумотларига кўра, сумманинг 70 фоизи 19 апрелгача, яъни маҳсус харбий операция бошланганидан икки ойдан камроқ вақт ўтгач ҳисобланган.
Статистика шуни кўрсатдики, ўтказмаларнинг 56% долларда, 23% - еврода, 14% - фунтда, 6% Польша злотийсида ва бир фоизи - Швейцария франкида амалга оширилган.
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси фонида ўнлаб млрд долларга тенг дастурлар орқали Қўшма Штатлар ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Киевни қурол-яроғ билан қўллаб-қувватламоқда.
Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.