ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. 2023 йилда Москвада меҳнат мигратлари учун патент нархи 6600 рублгача ошади. Бу ҳақда Москва шаҳри думаси йиғилишида пойтахтнинг иқтисодий сиёсати ва ривожланиши департаменти раҳбари ўринбосари, солиқ таҳлили бошқармаси бошлиғи Дарья Мурченко маълум қилди.
“2022 йилда меҳнат мигрантларининг улар учун одатий бўлган соҳалардаги расмий маоши 11,5 фоизга ошди. Шу муносабат билан патент нархини мос равишда 6600 рублгача кўтариш таклиф қилинмоқда”, - дея тушунтирди Мурченко.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан Москва ва Москва вилоятида патент нархи 5341 рублдан 5 900 рублгача қимматлашган эди.
2015 йилда Россиясига визасиз режимда кирувчи Украина, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон каби давлатлар фуқаролари учун Россияда ишлаш учун патентлар жорий қилинган.