Ғарб биолабораториялар фаолиятига оид суриштирувлардан қўрқади – Полянский

Россиянинг БМТ ҳузуридаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Ғарб мамлакатлари Россия томонидан тақдим этилган тегишли материаллар юзасидан суриштирув ўтказадиган комиссия тузилишидан қўрқишини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ғарб мамлакатлари Американинг Украинадаги биолабораториялари фаолиятига оид суриштирув ўтказиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик Кенгаши комиссияси тузилишидан қўрқишади. Бу ҳақда Россиянинг ташкилот ҳузуридаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский маълум қилди.

“Ғарблик ҳамкабсларимиз резолюция лойиҳаси юзасидан музокаралар жараёнига тўсқинлик қилишганидан афсусдамиз. Равшан бўлдики, Ғарб мамлакатлари Россия томонидан тақдим этилган тегишли материалларни кўриб чиқадиган ва улар юзасидан, бу Биологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияда назарда тутилганидек, суриштирув ўтказадиган комиссия тузилишидан қўрқади”, - деди Полянский БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисида сўзлаган нутқида.

Унинг сўзларига кўра, айниқса Ғарб мамлакатларига бу комиссия Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзоларидан иборат бўлиши маъқул келмайди, “ахир улар халқаро ҳамжамият учун қарорларни бир ёқлама қабул қилишга уринишмоқда”.
Куни кеча БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россия резолюциясини қабул қилди. Россия ва Хитой лойиҳани ёқлаб овоз берди. АҚШ, Британия, Франция қарши чиқди. Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзолари бетараф қолишди.
Сентябрь ойида Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари раҳбари Игорь Кириллов АҚШ Женевадаги Биологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга аъзо давлатлар йиғилишида Украинанинг кам таъминланган фуқароларида биологик тадқиқот ўтказганини тан олганини маълум қилган эди.

Мавзуга оид:

Кичик Буш Украинада Америка биолабораториялари борлигини тасдиқлади
АҚШ биолабораторияларининг мақсади - биоматериал йиғиш - Путин
Россия Мудофаа вазирлиги Украинада биологик қурол яратилаётганини маълум қилди