Елизавета II га тегишли "Jaguar" кимошди савдосига қўйилди

Қайд этилишича, машинанинг биринчи эгаси қиролича Елизавета II бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Буюк Британия қироличаси Елизавета II га тегишли бўлган Jaguar X-Type Estate автомобили Британиянинг Historics Auctioners аукцион уйи томонидан кимошди савдосига қўйилди, аукционнинг ўзи 26 ноябрь куни бўлиб ўтади.

“Қироллик тарихининг бу ажойиб намунаси “зумрад олов” рангида чарм қопламали салон билан тақдим этилган ва унинг биринчи эгаси қиролича Елизавета II бўлган”, - дейилади аукцион уйи хабарида.

Маълумотларга кўра, машинада люк бор, у автоматик узатмалар қутиси, иқлим назорати тизими билан жиҳозланган. Машина V6 двигатели билан жиҳозланган бўлиб, у “барча тўрт ғилдиракка қувват юборади”. Қайд этилишича, машинани “болға қандай нархга урилса ҳам – бу атиги 1 фунт стерлинг бўлса ҳам” сотиш мумкин.