Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина 8 мингдан ортиқ ёлланма аскарни жалб қилди – Захарова

Энг кўп сонли гуруҳлар Польша, AҚШ, Канада, Руминия ва Британиядан келган, дейди Захарова.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Украинага 60 дан ортиқ давлатдан 8 мингдан ортиқ ёлланма аскар келган, Киев режимини бундай қўллаб-қувватлаш Ғарб давлатларининг Украинада содир бўлаётган воқеаларга аралашувини кучайтирмоқда, дейди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
“Мавжуд маълумотларга кўра, саккиз ой ичида улар 60 дан ортиқ давлатдан 8000 дан ортиқ ёлланма аскарларни ёллаган. Энг кўп сонли гуруҳлар Польша, AҚШ, Канада, Руминия ва Британиядан келган. Ҳарбийларимиз хабар қилганидек, 3000 дан ортиқ чет эллик жангчилар йўқ қилинди ва худди шунчаси уйига қайтди”, деди Захарова.
“Ғарб давлатларининг бундай хатти-ҳаракатлари, жумладан, қурол-яроғ ва ёлланма аскарларни кўп миқдорда етказиб бериш, нацист жангчиларни тайёрлаш ва Киев режимини молиялаштириш ҳарбий ҳаракатларни чўзишга олиб келади ва уларнинг Украинада содир бўлаётган воқеаларга аралашиш даражасини оширади, уларнинг можаро иштирокчиси мақомини мустаҳкамлайди”, деб таъкидлади дипломат.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.