Тошкент ҳокимлиги кўчаларни сув босиши муносабати билан аҳолига мурожаат қилди

Таъкидланишича, коммунал ва ободонлаштириш соҳаси вакилларининг асосий кучлари сув йўлларини очишга қаратилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёғингарчилик сабаб пойтахт кўчаларини сув босиши муносабати билан аҳолига мурожаат қилди.
Таъкидланишича, шу кунларда коммунал ва ободонлаштириш соҳаси вакилларининг асосий кучлари ариқлар ва дренаж тизимларидаги чиқиндиларни чиқаришга ва сув йўлларини очишга қаратилган.
Ҳокимлик хабарига кўра, ушбу вазиятнинг ягона сабаби – чиқиндиларнинг белгиланган жойларга эмас, балки йўлларга ва ариқларга ташлаб кетилиши.
“Келажакда бундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун чиқиндиларни фақат белгиланган жойга ташлашингизни, бу орқали, пойтахтимиз озодалигига ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз!”, дейилади хабарда.