ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Россия Самарқандда ўзининг бош консулхонасини очади. Бу ҳақда РИА Новости Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Ивановга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Россиянинг дипломатик ваколатхоналари Мальдив, Бали (Индонезия), Гродно (Беларусь) ва Актауда (Қозоғистон) ҳам очилади.
Россиянинг Самарқанддаги бош консулхонаси 2023 йилда ўз фаолиятини бошлаши мумкин. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот котиби Дмитрий Данилов маълум қилди.
“Ҳозир бош консулхонани очиш масаласи фаол муҳокама қилинмоқда. Бу тез амалга ошириладиган жараён эмас, қатор тартиб қоидаларга риоя қилишни талаб қилади. Келаси йили Россиянинг республикадаги иккинчи дипломатик ваколатхонаси очилишига умид бор”, - деди у.
Даниловнинг сўзларига кўра, консулхона очиш учун Самарқанд танлангани бежиз эмас.
“Бу нафақат мамлакатнинг катталиги бўйича иккинчи шаҳри, энг йирик дунё сайёҳлик маркази, балки яқиндан бошлаб турли халқаро форумлар учун асосий марказдир ҳам”, - дея қўшимча қилди элчихона матбуот котиби.