ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Россияга қарши тўлақонли, чегирмаларсиз, ахборот уруши олиб бориляпти, аммо ҳақиқат биз томонда, дейди “Россия сегодня” Халқаро медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв.
“Агар Россияга қарши уруш ҳозир гибрид бўлса, ахборот тажовузи жуда тўлиқ, ҳеч қандай чегирмаларсиз, ноаниқликларсиз, биз билан тўғридан-тўғри, ахборот урушларида мавжуд бўлган барча воситалар билан курашмоқдалар ва янгиларини ихтиро қилмоқдалар. Аммо ҳеч нарса ўхшамаяпти, чунки ҳақиқат биз томонда, ҳақиқат Россияга ва амалда бутун дунёга тажовузни бошлаганларга қарши”, - деди Киселёв МДҲ давлатларининг “Ўзгарувчан дунёда медиа ривожланиши” медиафоруми иштирокчиларига йўллаган қутлов нутқида.
Унинг таъкидлашича, “агар Европа газ қувурлари портлаши ҳақида ҳақиқат айтилса, у англо-саксларга қарши ва Россия фойдасига бўлади, шунинг учун улар буни айтмаяпти”. Унинг сўзларига кўра, бошқа бир қатор мавзуларда ҳам вазият худди шундай. Киселев Россия ахборот урушларида мағлуб бўлмаётганига ишонч билдирди.
“Биз бирмиз, барқарормиз ва ғалабагача бўлган масофани шу тарзда босиб ўтамиз”, - дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, форумни “Россия сегодня” Халқаро медиагуруҳи Россиянинг Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги кўмагида ташкил қилган.