Россия “дон келишувига” қайтишини маълум қилди

Россия Украинадан дон йўлагини Москвага қарши жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун фойдаланмаслиги тўғрисида ёзма кафолат олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Россия Украинадан дон йўлагини Москвага қарши жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун фойдаланмаслиги тўғрисида ёзма кафолат олди ва дон келишувига қайтади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, бу БМТ ва Туркия воситачилиги туфайли рўй берган.
“Украина томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб чиқилаётган гуманитар йўлак ва украин портларидан Россия Федерациясига қарши жанговар ҳаракатларни олиб бориш учун фойдаланмаслик тўғрисида зарурий ёзма кафолатларни олишга эришилди”, - дейилади хабарда.
Вазирлик Россия олинган кафолатларни етарлича деб ҳисоблаши ва келишувни амалга оширишни қайта тиклашинини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Киев ҳукумати томонидан Севастополь акваториясида Британия ҳарбийлари иштирокида уюштирилган теракт муносабати билан Украина портларидан маҳсулот чиқариш жараёнларида иштирокини тўхтатган эди.