Ўзбек-тожик чегарасидаги назорат ўтказиш пункти 8 кунга ёпилади

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Жартепа” чегара божхона постида қурилиш ишлари олиб борилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. 5-12 ноябрь кунлари Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Жартепа” чегара божхона постида қурилиш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Навоий (Зангиота)-Қоплонбек” автомобиль ўтказиш пункти 1 декабрдан ёпилиши ҳақида хабар бергандик.