Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Медведев Россия ғалабасини жаҳон можаросига қарши ягона кафолат деб атади

Фақат Россиянинг тўлиқ ва якуний ғалабаси жаҳон можаросига қарши кафолатдир, дейди Медведев.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ғарб глобал урушни қўзғатмоқда, фақат Россиянинг ғалабаси тинчлик гаровидир, дейди Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев.

“Ғарб давлатлари дунёни глобал урушга ундамоқда. Ва фақат Россиянинг тўлиқ ва якуний ғалабаси жаҳон можаросига қарши кафолатдир”, - дея ёзди Медведев ўзининг Telegram каналида.

Постда “Ғарб давлатларининг машҳур тезиси” – “Россиянинг урушда ғалаба қозонишига йўл қўйиб бўлмайди”, деган гап келтирилади. Медведевнинг сўзларига кўра, расмий мантиқдан келиб чиққан ҳолда, Россия эмас, Украина ғалаба қозонса, унинг мақсади илгари унга тегишли бўлган барча ҳудудларни қайтариш бўлади. Бу, сиёсатчининг фикрича, Россия давлатининг мавжудлиги ва мамлакатнинг қулаши учун таҳдиддир.

“Ва бу Россия Федерациясининг ядровий чеклаш соҳасидаги давлат сиёсати асосларининг 19-бандини қўллашнинг бевосита сабабини англатади”, - дея қўшимча қилди Медведев.