ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Кеча, 31 октябрь куни Зангиота туманидаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, кеча соат 17:20 да Тошкент вилояти Зангиота тумани ФВ бўлимига Зангиота тумани Назарбек ҳудуди “Мевазор” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:34 да воқеа жойига етиб борган, ёнғин соат 17:42 да ўраб олинган ва соат 17:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Қутқарувчилар ёнғинни бартараф этиш чоғида аланга ичида қолиб кетган 1978 йилда туғилган фуқарони қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолган. Шунингдек, уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида хонадоннинг 250 метр квадрат майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Таъкидланишича, фуқаро тез-тиббий ёрдам орқали шифохонага юборилган. Aйни вақтда унинг аҳволи яхши.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.