Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги алоқа мустаҳкамланади

Россия Федерация кенгашининг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тошкентда Доғистон кунларини ўтказиш таклиф қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Муроджон Маджидов Россия Федерал Мажлиси Федерация кенгашининг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида икки томонлама алоқалар ривожи хусусида тўхталиб, жумладан, 2022 йил июнь ойида Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари юқори савияда ўтказилганини алоҳида эътироф этилди.
Ўзбекистон маданият вазири ўринбосари Муроджон Маджидов Россия Федерация кенгашининг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Иляс Умаханов билан учрашди
Иляс Умаханов Россияда кўплаб ўзбекистонлик талабалар таҳсил олишини, фан, таълим йўналишлари бўйича Россия ҳудудлари билан Ўзбекистон вилоятлари ўртасида алоқани мустаҳкамлаш, Доғистонда маданият форуми, Тошкентда эса Доғистон кунларини ўтказиш таклифини билдирди.
Учрашувда томонлар соҳадаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича келишувга эришди.