Россия БМТ ва Туркия билан дон келишуви бўйича мулоқотни давом эттиради – Мишустин

Мишустиннинг айтишича, Россия энг муҳтож мамлакатларга 500 минг тоннагача дон беришга ҳам тайёр.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россия кемаларига қилинган терактдан сўнг Россия Федерацияси Украина портларидан дон экспорт қилиш бўйича келишувда иштирок этишни тўхтатишга мажбур бўлди, аммо у Истанбулда имзоланган келишувлар бўйича БМТ ва Туркия билан мулоқотни давом эттиради. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.
“Ўтган ҳафта охирида Украина томони Севастополь кўрфази акваториясида Россия кемалари ва фуқаролик кемаларига қарши теракт уюштирди. Энди яратилган гуманитар йўлак хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқ. Биз эса “дон шартномаси”даги иштирокимизни тўхтатишга мажбур бўлдик. Шунга қарамай, Истанбулда имзоланган келишувлар доирасида БМТ ва Туркия билан долзарб масалалар бўйича мулоқотни давом эттирамиз”, деди Мишустин.
Унинг таъкидлашича, дон бўйича келишув истиқболларидан қатъи назар, бу йилги ҳосилни ҳисобга олган ҳолда, Россия энг муҳтож мамлакатларга 500 минг тоннагача дон беришга тайёр.