ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. 2022 йилнинг 1 ноябрь куни Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласи бағрига қайтарилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати хабар берди.
Улар Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра Бош прокуратура томонидан озодликка чиқарилди.