ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. 2 ноябрь куни Тошкентдаги Марказий истироҳат боғида халқаро Workout Fest бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига фестиваль ташкилий қўмитаси маълум қилди.
Фестиваль доирасида Ўзбекистонда биринчи инклюзив муҳитга эга бепул профессионал воркаут зонаси очилади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ушбу майдонча имконияти чекланганлар учун ҳам мўлжалланган.
Маълумки, Workout Fest ўзбекистонликлар орасида воркаут маданиятини оммалаштириш мақсадида ўтказилмоқда.
Фестивалда Халқаро воркаут федерацияси раҳбарлари, стрит-воркаут спортчилари ва бадиий гимнастика вакиллари иштирок этади.
Маълумот учун, воркаут – бу брусларда, турникларда, полда машқлардир. Баъзи элементлари гимнастикадан олинган, баъзилари янгидан ўйлаб топилган.