ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ғарбнинг Россияни яккалашга қаратилган уринишлари муваффақиятсизликка учради, бу уринишлар халқаро муносабатлар тизими қайтадан тузиш жараёнини тезлаштирди холос. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.
“Россияни яккалашга қаратилган уринишлар муваффақиятсизликка юз тутди. Аксинча, улар бутун халқаро муносабатлар тизими қайтадан тузиш жараёнини тезлаштирди холос”, - деди Мишустин “Иқтисодий ҳамкорлик: ватандошлар ва Россия минтақалари. Замон чақириқларига жавоб бераётиб” Бутунжаҳон анжумани иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида.
Россия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозир илгари манфаатлари эътиборга олинмаган давлатлар ва ҳудудларнинг роли сезиларли кучаяди.
“Биз Осиё, Яқин Шарқ, Африка, Лотин Америкаси мамлакатлари билан сермаҳсул ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашда давом этамиз. Шубҳасиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудидаги ҳамкорликка асосий эътибор қаратилади”, - деди Мишустин.