АҚШда Хэллоуин байрамида болаларга ширинлик HIMARS᾽дан ўт очиб тарқатилди - видео

Оклахома штатида болаларга Хэллоуин байрамида HIMARS "конфетлари мазасини тотиб кўришди".
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. АҚШнинг Оклахома штатида Хэллоуин байрамида болаларга ширинлик HIMARS залп билан ўт очувчи реактив тизимидан ўт очиш ёрдамида тарқатилди.
Ролик Форт-Силл базасининг Twitter᾽даги расмий саҳифасига жойланган ва “Оловли миссия” дея номланган.
Кадрларда қуролдан конфетлар қандай учиб чиқаётгани, болалар эса уларни териб олишга ошиқишаётгани муҳрлаган.