Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

УҚК ЗАЭСни эгаллаб олишга десантларини ўргатяпти – Запорожье ҳукумати

Запорожьега қўшимча 200 киши етиб келди, дея қайд этди Рогов.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Украина диверсантлари ва махсус кучлари Запорожье шаҳри яқинида Запорожье атом электр станциясини эгаллаб олиш учун машғулотларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
“Запорожьега (шаҳарга) қўшимча 200 киши етиб келди, аниқроғи 230 га яқин. Илгари у ерда 450 га яқин кишилик биринчи катта гуруҳ бор эди. Ушбу гуруҳ доимий равишда Звезда деб аталадиган жойда машғулотлар олиб боради. Бу ерда ўз мақсади бўйича фойдаланилмаётган бўш нефть омбори мавжуд бўлиб, у Днепр қирғоғида жойлашган ва улар техноген келиб чиқиши бўлган йирик объектни қўлга олиш учун доимий машғулотлар олиб боришмоқда”, деди Рогов.
Маълумот учун, Украина қўшинлари Запорожье атом электр станциясини эгаллаб олиш учун Энергодар яқинидаги катерларга бир неча бор қўнишга уринди, бироқ улар ҳужумлари қайтарилди.