Россияда қисман сафарбарликка оид барча тадбирлар якунланди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Россияда қисман сафарбарлик доирасидаги барча тадбирлар ҳамда чақирув қоғозини бериш тўхтатилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Ҳарбий комиссиариатлар томонидан Россия Федарацияси субъектлари ижро этувчи ҳукумат органлари билан биргаликда ҳарбий хизматга чақиришга боғлиқ барча тадбирлар тўхтатилди. Тайёргарлик кўриш ва чақирув қозоғини топшириш тўхтатилади”, - дейилади хабарда.
Хабарда сафарбарлик доирасидаги барча тадбирлар якунлангани, тегишли ҳисоботлар 1 ноябргача тақдим этилиши кераклиги қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилган эди. Давлат раҳбари мурожаатномасида мазкур тарғибот доирасида фақат захирадаги фуқаролар, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга бўлган фуқаролар чақирилиши лозимлигини таъкидлади. Мамлакат ҚКга захирадаги 300 минг кишини жалб қилиш режалаштирилганди.